Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда эр алимент сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Эр-хотин алимент пули масаласида олдиндан жанжаллашиб келган.

309views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 27 май куни соат 05:00 атрофида Самарқанд вилояти ИИБга Самарқанд тумани "Урганжа" маҳалласида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, қўшнисининг уйида оилавий жанжал бўлаётгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, эр-хотин алимент пули масаласида олдиндан мавжуд бўлган келишмовчиликлар натижасида ўзаро жанжаллашиб қолган. Ўзаро жанжал натижасида эркак аёлини ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, аёл олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
309views0replies
0

Комментарии