Поиск
RUUZ

Общество

50 тоннадан ортиқ яроқсиз йодланган туз сотувдан олиб ташланди

7 та корхонадан олинган туз намуналари белгиланган меъёрларга жавоб бермаган. Натижада 50 тоннадан ортиқ туз сотилиши тақиқланди.

112views0replies
0

olx.uz / Иллюстрация

АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда республикада 117 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари мавжуд.
Жорий йилда 47 та корхонада ўрганишлар ўтказилди. Май ойининг ўзида 7 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналарида ўрганишлар ўтказилди ва намуналар лаборатория текшируви учун келтирилди.
Олиб келинган 11 та туз намунасидан 27,2 фоизи белгиланган меъёрга жавоб бермаганлиги сабабли жами 50,6 тонна яъни Тошкент вилояти, Зангиота тумани "Покиза Туз Савдо" МЧЖдан 2,0 тонна, Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги "Чорбоғ Баракали Туз" МЧЖдан 15,5 тонна, "Улуғбек Жовлиев" оилавий корхонадан 10,0 тонна, Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги "Татли туз" МЧЖдан 2 тонна, "EKO CRISTAL" МЧЖдан 7,0 тонна ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "ТIGER TRADE" МЧЖдан 4,1 тонна ош тузи реализацияси тақиқланиб, қайта йодлаш бўйича корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича 7 нафар жавобгар шахсларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш бўйича жойлардаги судларга ҳужжатлар тақдим этилди.
112views0replies
0

Комментарии