Поиск
RUUZ

Общество

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонга дрон олиб киргани учун қамалиши мумкин

Сайёҳ дронни Ўзбекистонга Қирғизистон орқали олиб кирган ва Тошкентга келиб, поезд орқали Бухорога кетиши керак бўлган вақтда ИИБ ходимлари томонидан вокзалда текширувдан ўтаётганда қўлга олинган.

270views0replies
0

NGS24.RU

Красноярск ўлкасида туғилган Полина Ермакова 17 май куни Ўзбекистонга дрон олиб киргани учун қўлга олинди. Қиз дунё кезиб, диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун Тошкентга келган, аммо буни уддалай олмаган. Энди уни уч йилгача қамоқ жазоси кутмоқда, деб хабар берди Россия матбуоти.
Бунгача Полина 59 та давлатда бўлган ва уларнинг 40 тасида, шу жумладан AҚШ, Хитой, Жанубий Aмерика давлатларида дрондан бемалол фойдаланган. Полина Ўзбекистонга келишдан аввал Қирғизистон бўйлаб саёҳат қилган.
Саёҳатчининг сўзларига кўра, сайёҳ аввалига таксида Ўзбекистон чегара постига етиб келган, сўнгра чегарани кесиб ўтиб таксига ўтириб, Тошкентга йўл олган. 15 май, якшанба куни эрталаб соат 9 атрофида қиз чегарани кесиб ўтган. Дрон ва бошқа муҳим нарсалар унинг рюкзагида бўлган ва текширув вақтида чегарачилардан томонидан ҳеч қандай савол туғдирмаган.
Чегарадан ўтаётганда аввало паспорт назоратидан ўтилади, шундан сўнг у ерда детектор ва юкни текширадиган лента бор, у ерда нима олиб кетаётганингизни кўришади. Улар дронни олиб ўтаётганимни билдиришим учун ҳеч қандай декларация бланкаларини беришмади. Бундан ташқари, улар дронни кўришлари аниқ эди. Мен сумкамни олиб кетсам бўладими, деб сўрадим. Чегарачилар ҳа, деб жавоб беришди. Ҳеч ким ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади”, - деди саёҳатчи.
Муаммолар вокзалдан бошланди. 17 май куни кечқурун Полина Бухорога бориш учун поезд чипталарини сотиб олган. Вокзалда ИИБ ходимлари саёҳатчининг рюкзагини текширишган вақтида уни ичида дрон борлигини аниқлашган ва қизни ИИБ бўлимига олиб кетишган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, у 3 йилгача қамоққа олиниши ёки жаримага тортилиши мумкин.
18 май, чоршанба куни дрон экспертиза учун топширилди, натижалар икки кун ичида тайёр бўлиши керак эди, бироқ натижа 23 май, душанба куни етиб келган.
Полинанинг айтишича, у Россия элчихонасига мурожаат қилган, аммо у ерда унга ёрдам беришмаган. Унга ҳуқуқий ва дипломатик ёрдам кўрсатилишини, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилишини кутган. Aммо буларнинг ҳеч бири содир бўлмаган. Полинага барча маълумотлар сайтда мавжудлиги айтилган.
Ўзбекистонга дронларни олиб киришни тақиқловчи қонун 2014 йилда қабул қилинган. Қонунда оғирлиги 250 граммдан ортиқ бўлган, видео ва фото жиҳозлари билан жиҳозланиши мумкин бўлган дронларни мамлакатга олиб кириш тақиқланади. Ўзбекистонда дрондан фойдаланиш учун аввалдан расмий рухсатнома олиниши керак.
270views0replies
0

Комментарии