Поиск
RUUZ

Общество

Илк бор Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали юк жўнатди

Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.

111views0replies
0

hellenicshippingnews.com

Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Бу ҳақда Hellenicshippingnews хабар бермоқда.
Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.
“PICT Покистон ҳукумати ва савдо шериклари билан мамлакат иқтисодиётини йуксалтиришдек умумий мақсадимизга эришиш учун яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистондан биринчи йук ташиш бизнинг Карачи портида қайта ишланадиган барча юклар учун таклиф этилаётган хизматларга янада қиймат қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни ижобий акс эттиради”, - деди PICT бош ижрочи директори хуррам Азизхон.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 
111views0replies
0

Комментарии