Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги 10 та ОТМ халқаро рейтингда “reporter” мақомига эга бўлди

Asia University Rankings – 2022 халқаро рейтинги натижалари эълон қилинди. У Осиёдаги университетларни асосан тадқиқот, таълим сифати кабилар бўйича баҳолайди.

248views0replies
0

UzNews.uz

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education Asia University Rankings – 2022 (Осиё университетлар рейтинги – 2022) рейтинг натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги қуйидаги 10 ОТМ мазкур рейтингдан жой олди.
  • Ўзбекистон Миллий университети;
  • Тошкент давлат юридик университети;
  • Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
  • Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
  • Урганч давлат университети;
  • Тошкент молия институти;
  • "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти" МТУ;
  • Тошкент тиббиёт академияси;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
  • Тошкент фармацевтика институти.
Ушбу рейтинг дунё бўйича ҳар йили Осиё давлатларидаги университетларни тадқиқот, таълим сифати, халқаро хилма-хиллик, иқтибослик ва саноат даромади (билимлар алмашиш) бўйича баҳолайди. 
Рўйхатдан ўрин эгаллаган 10 та олий таълим муассасаси THE World University Rankinga'нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.
Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 829 та университет қайд этилиб, улар орасида 625 та ўрин ва 200 дан ортиқ университетлар “reporter”, яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлишди.
248views0replies
0

Комментарии