Поиск
RUUZ

Общество

Одамларни оғзига тупуриб даволайдиган "табиб" сохта бўлиб чиқди

У одамларни даволаш учун 20 минг сўмдан олган.

1124views1replies
0

Тошкент вилояти ИИБ

Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Мазкур ҳолат Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари ва туман ДСИ томонидан ҳамкорликда текширилди.
Аниқланишича, видео тасвирдаги “табиб” – Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. (чорвачилик билан шуғулланувчи шахс) эканлиги ва у табиблик борасида маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Й. тахминан 2 йилдан буён Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғидаги, аҳоли орасида “Қуёшли” деб номланган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келган.
У ўзининг кўрсатмасида, 27 май куни “Доривор ўсимликлар ҳақида”ги китобдан Читтигул илдизини кукун шаклида томоққа сепилса “лоренгит” касаллигини даволаши ҳақида ўқиб, тоғдан “Читтигул” илдизини териб келганлигини ва кукун шаклида майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олганлигини маълум қилган.
Шунингдек, текширув ҳаракати давомида фуқаро Б.Й. муолажа ўтказишда фойдаланиб келган буюмлар ашё тариқасида олинган ва ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1124views1replies
0

Комментарии