Поиск
RUUZ

Общество

Антимонополия қўмитаси “буханка” нархининг кескин кўтарилишига муносабат билдирди

Қайд этилишича, Қашқадарёда “буханка” 1650 сўмдан ҳам сотилмоқда. Қўмита аҳолидан хавотирга тушмасликни сўрамоқда.

360views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўрганишлар ўтказилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида энг юқори - 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм эканлиги аниқланди.
Қайд этилишича, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилмоқда ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилган. Республикада ун маҳсулоти захираси шакллантирилган бўлиб, нарх наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун зарур миқдорда ун савдоларга қўйиб борилади.
Ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниши, биринчи навбатда буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаб қилинган қадам бўлиб, ушбу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам маҳсулотнинг етиб борилиши назоратга олинган.
“Шуни эътиборга олиб, нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан бу борада ҳавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланманган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади Қўмита муносабатида.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда сунъий танқислик юзага келиши ва нархларнинг кескин ошиб кетиш ҳолатларини кузатилганда, ишонч телефонига (71-207-47-00), Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-марказига (1159 қисқа рақам) ёки Қўмитанинг ахборот хизматига (71) 207-47-00 қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
360views0replies
0

Комментарии