Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда ўсимлик ёғиини четга экспорт қилиш вақтинча тақиқланди

Президент фармони билан бугун, 1 июндан бир қатор ўсимлик ёғларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланди.

117views0replies
0

english.newsnationtv.com

Бир қатор маҳсулотлар Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланди. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Унга кўра, қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:
ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
кунгабоқар уруғлари (ТИФ TH коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ TH коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.
117views0replies
0

Комментарии