Поиск
RUUZ

Экономика

Алишер Усмоновга алоқадор компания Тошкентдаги йирик меҳмонхоналардан бирини сотиб олди

Таъсисчилари Алишер Усмоновнинг УСМ холдингига қарашли "Металлоинвест" шўъба корхонаси бўлган “Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” компанияси Тошкентдаги йирик меҳмонхонани хусусийлаштириш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Объект учун компания қарийб 80 млрд сўм таклиф қилди.

396views0replies
0

Статистика қўмитаси

Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган меҳмонхона бино ва иншоотларини “Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” МЧЖга 78,75 млрд сўмга сотилди.
Маълумот учун, ушбу бўш турган объект савдоси Давактив агентлигининг 2022 йил 14 апрелдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ ташкил этилган.
Шунингдек, оммавий савдоларда 5 нафар талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, рақобат муҳитида бўлиб ўтган савдоларда “Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” МЧЖ томонидан таклиф этилган нарх таклифи бошқа талабгорлар томонидан таклиф этилган нарх таклифларидан ҳамда мустақил баҳолаш ташкилотининг баҳолаган нарх қийматидан юқори эканлигини инобатга олиб, ушбу компания оммавий савдо ғолиби деб топилди.
“Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” МЧЖ 2021 йил 24 декабрда 10,8 миллиард сўм устав капитали билан рўйхатга олинган. Асосий фаолият тури - металлар ва металл рудаларининг улгуржи савдоси.
Корхона "Металлоинвест” таркибига киради, у ўз навбатида миллиардер Алишер Усмоновнинг УСМ холдингига киради.
396views0replies
0

Комментарии