Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, 2022 йил 31 май куни Қарши шаҳри “Комилон” "МФЙ"даги хонадонлардан бирида фуқаро Л.А.нинг (эркак, 1995 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2004 йилда туғилган О.Д.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.