• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 октября 2021

Хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоизлик чегирма жорий этилди

"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ кимё, озиқ-овқат ва саноат тармоқлари учун импорт қилинадиган хомашёга чегирма эълон қилди.

503
0
railway.uz

Ўзбекистон темир йўллари Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябридан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ республикага импорт ташувларида хомашё ташиш учун 25 фоизлик чегирма жорий қилмоқда. 

Бу рўйхатга кимё, озиқ-овқат ва саноат тармоқларида қўлланиладиган 114 турдаги хомашё киритилган. Улар орасида гречка, какао ловия, хлоридлар, сиянидлар, турли бўёқлар, антиоксидантлар ва бошқалар мавжуд.

Маълум қилинишича, чегирма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.

25 фоизлик чегирмага эга бўлган товарларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

503
0