ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 31 май куни соат 18:11 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олиниб, соат 18:51да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин натижасида бинонинг сендвич панелли том ёпмасининг тахминан 300 кв.м майдони ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинодаги маҳсулотлари сақлаб қолинди.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.