Поиск
RUUZ

Общество

“Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига қонунчиликда жарима белгиланмаган” — Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ЙҲХБ мутахассиси муҳокамаларга сабаб бўлаётган йўловчи хавфсизлик камарини тақмагани учун жарима қўлланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

575views0replies
0

UzNews.uz

Ҳайдовчининг ёнидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмагани учун қўлланиладиган жарималар ижтимоий тармоқларда мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Айни шу баҳсли саволга Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси Шодмон Сафаров жавоб берди.
"Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида транспорт воситасини бошқараётган ва олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлиги белгиланган. Хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг ярим миқдорида жарима солинади.
Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи бўйича эса қонунчиликка таклифлар киритилган, кўриб чиқилмоқда. Айни вақтда хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига нисбатан жарима қўлланилмайди. Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар бўйича кейинчалик албатта ахборот берилади”, - деди Шодмон Сафаров.
575views0replies
0

Комментарии