Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда уйига 11 қаватли меҳмонхона қуриб олган фуқаро лойиҳани японлар тайёрлаб берганини айтди

Ўзбошимчалик билан хавфсизлик талабаларига зид равишда қурилган 11 қаватли бино бўйича қўшимча маълумот берилди. Қайд этилишича, ҳокимият ва фуқаро 2015 йилдан бери судлашади.

445views0replies
0

Аввалроқ, Самарқандда фуқаро ўзбошимчалик билан уйига 11 қаватли меҳмонхона қуриб олгани шунингдек, бино ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурилгани, хавфсизлик талабаларига жавоб бермаслиги ҳақида хабар бергандик.
Мазкур бино юзасидан қурилиш соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. 
“Ушбу бино масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Самарқанд тумани ҳокимлиги ва фуқаро 2015 йилдан буён судлашмоқда. Сабаб бино қурилишига рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган, – дейди Самарқанд вилояти қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Саъдулла Зиёдуллаев.
Қайд этилишича, қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномаси, архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас. Қурилиш давомида ҳам инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган, аммо фуқаро бу ишини давом эттирган.
“Мен ўзим яқинда шу бинонинг ичига кириб кўрдим. Тўққизинчи қаватгача чиқа олдим, ундан тепасига юрагим дов бермади. Тепа қаватлар шундоқ йўл устида ёки қўшнининг уйи тепасида турибди. Фуқаро лойиҳани японлар тайёрлаб берган деяпти. Лекин қурилишнинг ўз меъёрлари бор. Тағин фуқаро бинонинг ертўласи ва биринчи қаватидан музлатгич, икки, уч, тўртинчи қаватларидан савдо дўконлари, ундан юқорисидан меҳмонхона сифатида фойдаланмоқчи. Бу ҳеч бир меъёрга тўғри келмайди”, - дея қўшимча қилди Саъдулла Зиёдуллаев.
445views0replies
0

Комментарии