Поиск
RUUZ

Общество

Германия ўзбекистонлик шифокорларни $2,2 минг ойлик билан ишга олмоқчи

Ўрта махсус маълумотга эга номзодлар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин. Номзодлар учун қўйилган талаблар маълум қилинди.

1073views0replies
0

t.me/axborot_xizmati

Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” компанияси тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга ўзбекистонликларни ишга олади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга олади.
Номзодлар учун талаблар:
  • Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;
  • 39 ёшдан ошмаган бўлиши ва шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
  • судланмаган, жисмонан соғлом, тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
  • номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши керак.
Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул турар жой, ўқув хонаси ва ойлик стипендия шароитлари яратиб берилади.
Батафсил маълумотни ушбу ҳаволадан олиш мумкин.
1073views0replies
0

Комментарии