Поиск
RUUZ

Общество

Акциз солиқ ставкалари ўзгариши ҳисобига АИ-80 бензини нархи оширилмайди —“Ўзбекнефтгаз”

Акциз солиқлари ошиши ортидан 2022 йил 1 июндан “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида бензин нархининг ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди.

130views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди. Бу ҳақда UzNews.uz’га “Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати хабар берди.
"Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунга мувофиқ қатор нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур ўзгаришлар АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.
Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида 1 июндан акциз солиқлари бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган АИ-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди.
130views0replies
0

Комментарии