Поиск
RUUZ

Реклама

UzCarlsberg нуфузли халқаро Monde Selection танловида 4 та медални қўлга киритди

Monde Selection – бу 1961 йилдан буён Брюсселда ўтказиб келинаётган халқаро дегустация танлови. Унинг натижалари холислик ва юқори профессионаллик учун жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланади ва танловни норасмий равишда ишлаб чиқарувчилар учун «Нобель» мукофоти деб аташади.

120views0replies
0

Бельгия сифат назорати институти бир вақтнинг ўзида маҳаллий завод маҳсулотларининг тўртта турини тақдирлади. UzCarlsberg жорий йўналиш учун битта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
Компания танловда илк маротаба иштирок этаётгани йўқ. UzCarlsberg кетма-кет уч йил давомида миллий маҳсулотнинг юқори сифати учун ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдирланган.
Ҳар йили 100 мамлакатдан келган иштирокчилар «Сифат муҳри» мукофотини қўлга киритиш учун турли тоифадаги 3000 дан ортиқ маҳсулотларни тақдим этадилар.
Баҳолаш тизими 20 та мезонни ўз ичига олади, уларга кўра мустақил ҳакамлар ҳайъати маҳсулотни синчковлик билан текширади. Monde Selection турли мамлакатлардан 80 дан ортиқ дунёга машҳур мутахассисларни, жумладан, «Мишлен» юлдузларига эга ошпазлар, дунёга машҳур энологлар, университет профессорлари ва парҳезшуносларни бирлаштиради. Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолангандан сўнг, намуналар лаборатория тадқиқотига юборилади.
Бельгия сифат назорати институтининг медали қадоқда амал қилиш муддати уч йил бўлган тегишли ёрлиқни жойлаштириш имконини беради.
UzCarlsberg халқаро танловларда бир неча бор эътироф этилган ва ўз маҳсулотларининг юқори сифати билан ҳакамлар ҳайъати ишончини қозонган. Компаниянинг ютуқлари орасида нафақат Брюссел институти, балки Мюнхен техника университети мукофотлари ҳам бор.
Тегишли даражани сақлаб қолиш учун UzCarlsberg ҳар бир босқичда 100 дан ортиқ мезон ва параметрлар бўйича маҳсулот сифатини назорат қилади. Шунингдек, завод доимий равишда ускуналарни янгилайди, технологияни такомиллаштиради ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания ўз тамойилларига содиқ ва шаффоф сиёсатга эга очиқ корхона бўлиб қолмоқда.
UzCarlsberg ютуқлари маҳаллий маҳсулотлар халқаро сифат стандартларига мос келишидан далолат беради. Ўзбекистон компанияси бу билан чекланиб қолмайди: халқаро майдонда мукофотлар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани унинг ривожланиши ва ўз соҳасида мустаҳкам обрў-эътиборни сақлашга масъулият билан ёндашганлигининг ифодасидир.
Реклама ҳуқуқлари асосида
120views0replies
0

Комментарии