• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 мая 2022

Ўзбекистонда солиқдан энг кўп имтиёз олаётган компаниялар рўйхати маълум қилинди

Сўнгги уч ойда 44 мингтадан кўп хўжалик юритувчи субъектларга 9 трлн сўмдан зиёд солиқ имтиёзлари берилган.

867
0
foursquare.com / Shahriyor Mahkamov

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5%).

Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6%), фойда солиғи (1,6%), ер солиғи (1,3%), ижтимоий солиқ (1%), мол-мулк солиғи (0,6%) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3%) жой олган.

Қуйидаги жадвалда энг кўп миқдорда солиқ имтиёзларига эга бўлган Топ-20 хўжалик юритувчи субъект ва уларга берилган имтиёз суммаси билан танишиш мумкин.

ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона

Шунингдек, маълумотда солиқ имтиёзига эга бўлиб, умуман солиқ тўламаган корхоналар ҳам мавжуд. Улар имтиёзга эга бўлган жами солиқ тўловчиларнинг 35% ёки 15478 тани ташкил этади. Ўрганиш даврида бундай корхоналарнинг жами солиқ имтиёзлари миқдори 3 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган.

Қуйида ушбу корхоналар Топ-10лиги ҳамда улар эга бўлган солиқ имтиёзининг миқдори ва тури акс этган:

Солиқ имтиёзига эга бўлганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

867
0