Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбек шарҳловчилигининг асосчиси Aхбор Имомхўжаев вафот этди

Спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек шарҳловчиларининг устози Ахбор Имомхўжаев 86 ёшида вафот этди.

515views1replies
0

Спорт вазирлиги

Бутун умри давомида оммавий спорт тарғиботи билан машғул бўлган. Футбол соҳасида кўплаб китоблар муаллифи. Фаолияти давомида футбол учрашувларида ҳакамлик қилиб, Республика тоифасидаги ҳакам даражасигача етиб борган. 10 йил давомида Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамлари қаторида бўлган. "Пахтакор" футбол клубида жамоа бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида спорт таҳририяти шарҳловчиси, бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.
Унинг қаламига мансуб "Футбол – қувончим, дардим, фахрим", "Мафтунингман, футбол" ва "Ўзбегимнинг Миржалоли", ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб "Aср футболидаги асл қадрдонларим" каби китоблари футбол мухлисларида катта қизиқиш билан кутиб олинган ва ҳозиргача севиб мутолаа қилинади.
Aхбор Имомхўжайев ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан "Шуҳрат" медали, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, Турон фанлар академиясининг академиги ва Ўзбекистон журналистларининг "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори бўлган.
Жаноза эртага, 31 май, сешанба куни соат 10:00 да ўқилади.
515views1replies
0

Комментарии