Ўзгидромет хабарига кўра, июнь ойида давомида республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундуз кунги ҳарорат +29…+32 даражадан +36…+39 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати +40…+42 даражагача кўтарилади.
Ушбу йилнинг июнь ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Умуман олганда, Марказий Осиёда ёз қурғоқчилик билан ажралиб туришига қарамай, Ўзбекистонда июнь ойида баъзан маҳаллий хусусиятга эга жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.