Поиск
RUUZ

Общество

USAID Ўзбекистон ССВга $1,3 миллионлик совуқ занжир ускуналари ва компьютерлари берди

Бир неча юзта совутгич, музлатгич ва компьютерни ўз ичига олган ушбу ускуна Ўзбекистоннинг вакцинани функционал ва самарали бошқарувини татбиқ этиш қобилиятини оширади.

98views0replies
0

t.me/unicefuzbekistan

Бугун, 30 май куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган ҳолда Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўта зарур бўлган совуқ занжир ускуналари ва компьютерларни топширди.
Қайд этилишича, умумий қиймати 1,3 миллион АҚШ доллари бўлган 671 та совутгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютерни ўз ичига олган ушбу ускуна Ўзбекистоннинг вакцинани функционал ва самарали бошқарувини татбиқ этиш қобилиятини оширади. Ушбу жуда зарур жиҳоз бутун мамлакат бўйлаб бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига тарқатилади.
Ушбу беғараз ёрдам USAID’нинг COVID-19 бўйича ёрдами учун жами 16 миллион АҚШ доллари миқдорида йирик хайрия қисмидир.
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига етиб борувчи функционал совуқ занжир жуда муҳим. Ушбу асбоб-ускуналар Ўзбекистон халқи ўзининг асосий соғлиқни сақлаш хизматларини оладиган жойга боради. Бирламчи тиббий ёрдам даражасига сармоя киритиш одамлар ва болаларни ҳаётни сақлаб қоладиган вакциналарга эга бўлиш учун жуда муҳим", – деди Мунир Мамадзаде, UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.
Маълумотга кўра, COVID-19’нинг биринчи ҳолати аниқлангандан бери АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга пандемияга қарши кураш учун 18 миллион АҚШ доллардан ортиқ миқдорда ёрдам кўрсатди. Бунга UNICEF маблағлари ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (СВС) ёрдами киради ҳамда 7 миллиондан ортиқ вакцинани ўз ичига олади.
98views0replies
0

Комментарии