Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилмайди

Синоптиклар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

233views0replies
0

UzNews.uz

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича иқлимий меъёрларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +25...+28 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага ва ҳафтанинг сўнги кунига қадар мамлакат ҳудуди бўйича ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1-2 июнь кунлари кечалари +15...+18 даража, кундуз кунлари +31...+34 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида +35...+37 даражагача бўлади. 3 июнь куни ҳарорат фони +2...+3 даражага пасаяди.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
233views0replies
0

Комментарии