Поиск
RUUZ

Общество

Хонанда Рухшонанинг эри уни ургани сабаб жазоланди

Рухшона 7 йил бирга яшаган эри режиссёр Санжар Маткаримов билан судлашди.

693views0replies
0

Видеодан кадр

Хонанда Рухшона Маткаримова ва унинг эри режиссёр Санжар Маткаримов ўртасидаги оилавий можаро судда кўриб чиқилди. Судда Рухшона эрини унга тан жароҳати етказганлиги ва ҳақорат қилганликда айблади.
Қайд этилишича, Санжар Маткаримов Рухшонанинг телефонига келган хабар юзасидан тортишиб, қўл ва оёқлари билан урган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Маткаримов Рухшонага унинг соғлигининг қисқа муддатга бузилишига олиб келувчи енгил тан жароҳатлари етказган.
“Мен ҳали-ҳамон шу инсондан қўрқиб яшайман. Ургани, мени шахсий видеоларимни тарқатгани, мени яна бир нечта материалларим бор деган гаплари ҳали ҳамон қулоғимда чалиниб турибди”, - дейди Рухшона.
“Мен Рухшонанинг Ғайбуллаев билан номуносиб ишқий муносабатда бўлганини исботладим”, - деди Санжар Маткаримов. Шунингдек, у суд хулосасидан норози экани ва қайта апелляцияга топширишини маълум қилди.
Суд барча томонларни инобатга олди ва ҳукм ўқиди. Унга кўра, ЖКнинг тегишли моддалари билан Санжар Маткаримовга нисбатан 2 йил 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
693views0replies
0

Комментарии