Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда икки вояга етмаган болалар 8-қават деразасида ўтириб, атрофни томоша қилишди — видео

Болаларнинг бувисининг эътиборсизлиги сабаб улар панжараси йўқ деразага ўтириб олишди.

500views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги кўп қаватли бинонинг бинонинг 8-қаватида болалар деразада ўтириб олгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Aниқланишича, шу куни болалар ёнида уларнинг бувиси, Катта Олмазор маҳалласида яшовчи 1962 йил туғилган М.У. бўлган.
Аёл икки нафар вояга етмаган набираларини назорат қилмаганлиги оқибатида, улар 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтиришган.
Ҳолат юзасидан хонадон эгаларига бундай лоқайдлик ва эътиборсизлик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, конституциянинг 64-моддаси, яъни “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” ҳақида эслатилди.
500views0replies
0

Комментарии