• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 мая 2022

Андижонда 11 ёшли қиз ўгай онаси томонидан калтакланди

Қиз бобосининг уйига қочиб келган. Унинг холаси ўгай она қизнинг баданига пичоқ, қайчиларни тиқиб, калтаклаганини айтиб, мурожаат билан чиқди. ИИБ ҳолат юзасиздан маълумот берди.

726
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда вояга етмаган қизнинг ўгай онаси унинг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Аниқланишича, Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган И.Ҳ.га нисбатан жорий йилнинг 22 май куни ўгай онаси Х.М. томонидан тан жароҳати етказилган.

Шунингдек, шу куни қиз бобоси Х.И. ҳамда бувиси И.С.лар истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳалладаги рақамсиз уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А. ҳамда бувиси Қ.З.ларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилади. Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З. жияни Ҳ.И.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги аниқланди.

27 май куни вояга етмаган Х.И.даги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

726
0