Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқаро ўзбошимчалик билан ўз уйига 11 қаватли меҳмонхона қуриб олди

Қурилиш вазирлиги бино ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурилгани, хавфсизлик талабаларига жавоб бермаслиги ҳамда колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганлигини маълум қилди.

409views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда хонадонда 11 қаватли меҳмонхона қурилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш вазирлиги меҳмонхонанинг қурилиши бўйича текширув ўтказиб, муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 11 қаватли 2 қават ертўлали меҳмонхонани Самарқанд тумани Жойи Сой маҳалласида фуқаро Ф.Халилов ўз уйининг бир қисмини бузиб, қурдирган.
Вазирликнинг қайд этишича, қурилиш ҳеч қандай қурилишга рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган. Қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномаси ҳамда архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) мавжуд эмас.
Шунингдек, қурилиш объектида фойдаланилган қурилиш материалларининг талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган.
Юқоридаги камчиликлар мавжуд бўлсада, қурилишга рухсат берувчи бошланғич шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари конструкциялар битгандан сўнг ”Констант проект” МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқсиз ишлаб чиқилган.
“ ’Триумф Проект’ МЧЖ хусусий экспертиза ташкилоти томонидан тўлиқ ишлаб чиқилмаган лойиҳа ҳужжатларига, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ҳам йўқ. Қурилиш давомида ҳудудий инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган бўлсада фуқаро Ф.Халилов томонидан иш ўзбошимчалик билан давом эттирилган”, - дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖнинг хулосасига асосан бинонинг КМК, ШНК талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган.
409views0replies
0

Комментарии