• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 мая 2022

Энергетика вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

"Тошкент ИЭС"га бош директор, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раисига биринчи ўринбосар тайинланди.

734
0
Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, Назиров Абдумалик Абдусалимович "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Абдумалик Назиров бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

"Тошкент иссиқлик электр станцияси" аксиядорлик жамиятида ҳам тайинлов амалга оширилди. Унга кўра, Бекзод Алишерович Буронбоев жамиятнинг бош директори лавозимига тайинланди.

Буронбоев бунга қадар "Ўзбекэнерготаъмир" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш бўйича директор лавозимида фаолият юритиб келган.

734
0