Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекнефтгаз” АИ-80 бензини нархи ошиши сабабини тушунтирди

Пойтахтдаги йирик ёқилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин нархи 6800-7400 сўмгача ошган.

402views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин нархи 6800 гача кўтарилгани ҳақида хабар берилганди. “Ўзбекнефтгаз” нархларнинг ошиши бўйича расмий баёнот берди.
Компаниянинг таъкидлашича, бу жаҳон бозорида нефть маҳсулотлари нархининг ўзгариши билан боғлиқ.
“Жаҳон бозорида Брент маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёда бензин ва бошқа нефть маҳсулотлари нархининг ошиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШда бензин нархи энг юқори даражада. Европа мамлакатларида нархлар ўсишда давом этмоқда”, - дейилади баёнотда.
Мисол учун, йил бошига нисбатан нефть хом ашёси котировкаси 1,3 баробарга (1 баррели учун 115 доллар), Европа давлатларида АЁҚШдаги бензин чакана нархи 1,2 – 2,0 баробарга ошиб тарихий антирекордлар янгиланди.
Бутун дунёда кузатилаётган нархларнинг кескин ошиши Ўзбекистонда бензин нархига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, нархлар ўзгаришининг олдини олиш учун ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилмоқда ва қайта ишлашнинг янги имкониятлари жорий этилмоқда.
Корхонада жорий йилнинг 5 ойи давомида 657,5 минг тонна углеводород хомашёси ишлаб чиқарилди, нефтни қайта ишлаш заводларида 626,1 минг тонна қайта ишланди, 381,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди.
Қайд этилишича, автомобиль бензини ишлаб чиқарувчилар томонидан биржа савдолари орқали сотилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автобензин маҳсулотининг барча ҳажмлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига арзон бошланғич нархларда жойлаштириб келинмоқда: 1 тоннаси учун барча солиқлар билан бирга 3 млн сўм (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи омборида юклаш шартида).
Шу билан бирга, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг биржа савдоларидаги ўртача нархи йил бошида 1 тоннаси учун 7,0 – 7,3 млн сўм (1 литри учун 5 300 – 5 500 сўм) миқдорида шаклланган бўлса, бугунги кунда 8,4 – 8,7 млн сўм (1 литри учун 6 300 – 6 500 сўм) миқдорида шаклланмоқда.
Маълумот учу, Тошкент шаҳридаги йирик АЁҚШларда 1 литр АИ-80 маркали автобензин нархи қуйидагича кузатилмоқда: UNG Petro – 6 800 сўм, IBR, Miss, Poytaxt Oil – 6 800 сўм, Mustang – 6 900 сўм, LUK Oil – 6 990 сўм, Intran servis – 7 000 сўм, TAT neft – 7 400 сўм.
402views0replies
0

Комментарии