Ижтимоий тармоқда "Андижонда аппендицитга гумонланиб операция қилинган аёл вафот этди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани Қўштепа МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган фуқаро Д.О. жорий йилнинг 26 апрель куни туман тез тиббий ёрдам бўлимига ўткир аппендицит ташхиси билан олиб келинган.
Шу куни жарроҳлик операцияси ўтказилиб, беморнинг операциядан кейинги ҳолати яхшиланмаганлиги оқибатида шу йилнинг 28 апрель куни вафот этган.
Аниқланишича, кучли оғриқ туфайли аёл шифохонага олиб келинган ва аппендицит ташхиси билан операция қилинган. Шундан сўнг бемор кома ҳолатига тушиб қолган ва орадан бир мунча вақт ўтгач вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.О нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида комиссиявий суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.