Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бир нечта ҳужжатларни ўз ичига олувчи фуқароларнинг рақамли паспорти жорий қилинади — қонун лойиҳа

15 июлдан жорий қилинадиган рақамли паспорт фуқаролик паспорти, “права”, “метрка”, "загс" ва яна қатор ҳужжатларни ўз ичига олади. Бу қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

188views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда “Фуқароларнинг рақамли паспорти” пайдо бўлиши мумкин. Бу тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 
Лойиҳада қайд этилишича, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида 2022 йил 15 июлдан 2023 йил 1 декабрга қадар айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “Фуқаронинг рақамли мобил паспорти” лойиҳаси жорий қилинади.
Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, тижорат ёки нотижорат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар қоғоз гувоҳномалар талаб қилинмайди. Мобиль илова орқали электрон кўринишда тақдим этилган тақдирда улар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Мобиль иловадан фойдаланишда мобиль трафик учун тўлов ундирилмайди. Илова қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
  • Паспорт;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлар;
  • Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида маълумот;
  • Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумот;
  • Кадастр паспорти ҳақида маълумот;
  • Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома маълумотлари.
Лойиҳани бошқа ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш бўйича таклифлар 2023 йилнинг 15 декабрига қадар тажриба натижаларига кўра киритилади.
188views0replies
0

Комментарии