Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок етишди. Йиғилишда дастлаб шу давргача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
"Капиталбанк" AТБ Бошқарув раиси Aбдусамадов Мақсуд Aбдувалиевичнинг номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Aбдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.