Поиск
RUUZ

Общество

Оила ажралишлари қайси вилоятда энг кўп қайд этилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси йил бошидан буён никоҳлар энг кўп ва энг кам бузилган ҳудудларни маълум қилди.

924views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида мамлакатда 16 минг 256 та никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Март ойидан буён никоҳни бузганлар сони 4092 тага ошган (январдан мартгача 12 минг 164 та ажралиш қайд этилган).
Энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Дастлабки тўрт ойда бу ерда 1982 та никоҳ бузилган.
Белгиланган даврда ажралишлар сони бўйича биринчи учликка Самарқанд (1736) ва Тошкент (1700) вилоятлари ҳам кирди.
Энг паст ажралишлар Навоий вилоятида қайд этилган. Январь-апрель ойлари давомида вилоятда 465 та ажралишлар бўлган.
924views0replies
0

Комментарии