Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳафта сўнгида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

280views0replies
0

UzNews.uz

Бугун мамлакат ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +23...+28 даража атрофида бўлади.
Эртага Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва кун давомида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Бунинг ҳисобига ҳарорат фони иқлим меъёридан +6...+9 даражага паст бўлади ва +21...+26 даражадан юқори бўлмайди.
Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кечаси ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача пасаяди, кундузи эса +23...+28 даражагача бироз кўтарилади.
27-29 май кунлари республика бўйича баъзи жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27-28 май кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
280views0replies
0

Комментарии