Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг қайд этишича, апрель ойида 427 минг нафар истеъмолчи томонидан 8 миллионтага яқин чек "Солиқ" мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 7,5 млнтага яқин чекларга 61,4 млрд сўм кешбэк ҳисобланди.
27 май ҳолатига 340 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 38,6 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.
Қолган кешбэк суммалари тадбиркорлик субъектлари томонидан:
- солиқ ҳисоботлари топширилиши;
- ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;
- солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.