Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ Қорақалпоғистонга қарийб 17 тонна тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар совға қилади

Гуманитар ёрдам Оролбўйида тиббий асбоб-ускунага энг муҳтож бўлган 24 та тиббиёт муассасасига тақсимланади.

107views0replies
0

"Дунё" АА

Қорақалпоғистон июнь ойида АҚШдан тиббий буюмларини ўз ичига олган тўрт контейнер гуманитар ёрдам олади. Товарларни топшириш ва етказиб бериш АҚШда жойлашган Project C.U.R.E хайрия лойиҳаси томонидан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Гуманитар юкнинг умумий оғирлиги 16,8 тоннани ташкил қилади. Унда 2,9 минг ўрам тиббий товарлар, жумладан, ультратовуш текшируви аппаратлари ва жиҳозлари, вентиляторлар, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия инкубаторлари, дефибрилляторлар, лаборатория асбоблари, кислород баллонлари, беморларни ташиш учун мўлжалланган аравачалар, беҳушлик ва нафас олиш аппаратлари, операция столлари учун матраслар ва бошқалар мавжуд.
Элчи Жавлон Ваҳобов C.U.R.E лойиҳаси президенти Дуглас Жексон билан аввал эришилган келишувлари доирасида 3 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар ва соғлиқни сақлаш буюмларини етказиб бериш бўйича Оролбўйи минтақасида тиббий асбоб-ускуналар учун энг зарур бўлган 24 та тиббиёт муассасаси рўйхатини тузди.
Қайд этилишича, тўртта контейнерАҚШдан Европага денгиз орқали жўнатилган ва уларнинг барчаси йўлда. Улар Грузияга етказилади, у ердан Нукус шаҳрига қуруқлик транспортида ташиш амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларига C.U.R.E лойиҳасининг биринчи икки контейнери, жумладан, шошилинч тиббий ёрдам марказларини жиҳозлаш учун зарур бўлган тиббий буюмлар келиб тушган эди.
Маълумот учун, 1987 йилда ташкил этилган Project  C.U.R.E нодавлат ташкилоти лойиҳаси ривожланаётган мамлакатларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва асбоблар этишмаслигини бартараф этишда ёрдам беради. Ҳозирда унинг фаолияти дунёнинг 135 давлатини қамраб олади.
107views0replies
0

Комментарии