Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашаган Транспорт коллежи рўпарасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар томонидан норозилик билдирилиб, хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига амал қилмасдан содир этган қоидабузарликларини бекор қилишни сўраб масъулларга мурожаат билан чиқишди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 14 май куни Ислом Каримов кўчасида “Lochin ko’z-Q” дастури асосида камералар ўрнатилиб, ушбу камералар орқали хавфсизлик камари қоидабузарликларини аниқлаш ишга туширилганлиги тўғрисида Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХнинг расмий саҳифаси ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлар орқали маълумот берилган.