“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро вилоятида жойлашган Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Углеводород захираларини ошириш, углеводородлар қазиб чиқариш геолого-техник тадбирлар доирасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилда 4,6 млрд.куб метр табиий газ ва 150,0 минг тонна суюқ углевородлар қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун чора-тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Таъкдлаш керакки, кўрсаткичларга эришиш учун бошқармада 2022 йил давомида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 133 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилади, бунда 6 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилади, 121 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб борилади ҳамда 6 та технологик объектлар ишга туширилади.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Газли бошқармаси раҳбарияти билан “Дояхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача диам.1020 мм лик 47 км узунликдаги газ қувурини қурилиш ишлари билан танишди.
Ҳозирги кунда лойиҳанинг 1-босқичи бўйича 31 км қисмида пайвандлаш ишлари якунланган бўлиб, сув билан синаш ишлари олиб борилаётган бўлса, 2- босқичи 12 км дан 90 фоиздан ортиқроқ қисмида пайвандлаш ишлари якунланган, қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Ушбу газ қувурини қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича Бошқарув раиси ўринбосарларига, департамент ва бошқарма бошлиқларига кўрсатмалар берилди. Пудратчи ташкилот томонидан зарур қувур арматураларини етказиб беришни тезлаштириш ва монтаж ишларини якунлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Геолого-техник тадбирлар доирасида конларда қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида, “Дояхотин” кони 104-сонли бурғилашдан ишга туширилган ишлатиш қудуғи, 106-сонли янги ишлатиш қудуғини бурғилаш ишларини бошлаш жараёнлари ва 94-сонли қудуғида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари билан танишилди.
Куз-қиш мавсумида ҳам углеводородлар қазиб чиқаришни барқарорлигини таъминлаш мақсадида, қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, яъни қудуқлар учун бурғилаш дастгоҳларини жалб қилиш билан бурғилаш ишларини жадаллаштириш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларига бошқа ҳудудлардан таъмирлаш ускуналарини мобилизация қилиш орқали уларнинг сонини кўпайтириш орқали геолого-техник тадбирларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига вазифалар белгиланди.
“Учқир” конида ликвидация фондидаги яна 10 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш билан ишлатиш фондига қайтариш орқали коннинг 16-горизонт қатламидан табиий газ қазиб олишни таъминлаш бўйича “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ раҳбариятига алоҳида топшириқ берилди.
Технология йўналишида, “Тайлоқ” конининг 1-,2-газ йиғув жойларидан “Қумли” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига бўлган газ қувурларининг қувватини ошириш билан газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида жами 12 км узунликдаги қўшимча қувурларни қуриш ишларини жадаллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш давомида, Газли регионидаги конлар ва майдонларнинг қӯшимча имкониятларини ӯрганиш бўйича олиб борилаётган геология-қидирув ишлари, жумладан 3D сейсмик ишларни жадаллаштириш ва бу орқали “Учқир”, “Ғарбий”, “Тайлоқ” ва “Парсанкўл” конларининг янги истиқболларини аниқлаш, 2 та янги майдонларда излов-қидирув йўналишида бурғилаш ишларини олиб бориш ва 3 та қудуқларни бурғилаш билан тугатиш режалари муҳокама қилинди.
“Андакли Эл-Омон” ва “Мангуберди” каби бир қатор истиқболли майдонларда бурғилаш ишларини жадаллаштириш орқали углеводородлар захираларини ўстиришни таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва департамент бошлиқларига вазифалар берилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати