Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда KIA уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Пиёда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган бўлган.

423views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 21:10 атрофида Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида ҳайдовчи – 1999 й.т, М.Н. KIA автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқаро 1996 йилда туғилган И.А.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда А.И. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
423views0replies
0

Комментарии