Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада "тиллафуруш" аёлни бўғиб ўлдирган икки эркак 18-19 йилга қамалди

Судланувчилар аёлни тилла занжир билан бўғишган ҳамда уйдаги пуллар ва тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетишган.

259views0replies
0

UzNews.uz

1992 йилда туғилган Т. марҳум Э. (аёл) билан танишиб қолиб, уни тилла-тақинчоқлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги сабабли, тилла-тақинчоқ гарови эвазига пул маблағларини қарзга олиб, фоиз билан қайтариб юрган.
Ўтган йилнинг 7 сентябрь куни бойлик орттириш ва бошқа шахслардан бўлган қарзларидан қутилиш мақсадида сартарошхонада таниши билан кўришиб, унга таниш бўлган аёл тилла-тақинчоқлар савдоси билан шуғулланиб келиши, ундан бир неча маротаба фоиз эвазига пул олганини, уни уйида кўп миқдорда тилла-тақинчоқлар ва пул маблағлари борлиги, бир ўзи ёлғиз яшаб келаётганини айтган.
Улар бойлик орттириш мақсадида аёлни уйига бостириб кириб уни қасдда ўлдиришни ва уйда мавжуд бўлган бойликларни қўлга киритиш ҳақида ўзаро келишиб, олдиндан жиноий режа тузишган.
Ўтган йилнинг 9 сентябрь куни икки йигит аёлнинг ёлғиз эканлигини билиб унинг уйига бостириб киришган ва ўзлари билан олиб келган темир билан аёлнинг бош қисмига зарба берган. Аёл ҳушидан кетганидан сўнг унинг бўйнидаги тилла занжири билан бўғиб қасддан ўлдиришган.
Хонадонда аёлга тегишли бўлган умумий қиймати қарийб 160 миллион сўм бўлган 85 турдаги турли хил тилла-тақинчоқларни, 1100 АҚШ доллари, 400 минг сўм пул ва телефон аппаратини қўлга киритиб воқеа жойидан яшаринишган.
Мазкур жиноят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан иссиқ изида фош этилди. Тергов ҳаракатлари якунига етгач, суд ишида қотилликни содир этган шахсларга тегишли жазо тайинланди.
Унга кўра, судланувчи Т.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "и,п" бандлари билан ҳамда 164-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб шу моддалар билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида жиноятлар мажбурий тариқасида 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек судланувчи О. ҳам юқоридаги моддалар билан айбли деб топилиб ЖКнинг 59-моддаси тартибида 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
259views0replies
0

Комментарии