Поиск
RUUZ

Общество

Бухоро давлат университетида талаба қизлар саҳнада ўйинга тушишди, йигитлар уларга "пул" сочди — видео

Университет маъмурияти мазкур ҳолатга изоҳ берди.

7657views0replies
0

Видеодан кадр

Бухоро давлат университети маъмуриятининг қайд этишича, ушбу видеоролик 2022 йилнинг 24 май куни Бухоро давлат университетида Қўшма таълим дастурлари доирасида таълим олаётган талабалар томонидан бугунги кунда авж олаётган одам савдоси, чет элларга кетиш орзусида нотўғри йўлни танлаб, адашганлар қисматини кўрсатиш, фирибгарлар тузоғига тушмасликларини англатиш мақсадида тайёрланган тадбир бўлган.
Изоҳланишича, видеотасвирдаги сочилган сохта пуллар аслида қоғоз парчалари бўлиб, саҳна кўринишининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ижро этилган.
“Ушбу видеодаги ҳолат талаба-ёшларни ҳушёрликка чақириш, оммавий маданиятнинг иллатларини намойиш этиш, ҳавойи орзу-истакларнинг натижаси сароб эканлигини англатишни мақсад қилган.
Албатта, ушбу муносабатда мухбирни Бухоро давлат университетида бўлиб ўтаётган тадбирларга бефарқ эмаслиги бизни қувонтиради. Биз барча журналист ва блогерларга саҳна жараёнларини тўлиқ акс эттирган ҳолда ёритишни тавсия берган бўлар эдик”, - дейилади хабарда.
Шундан сўнг, видеолавҳа тарқалган Telegram-канал админи Мухбир Даълиев бунга ўз муносабатини билдирди.
''Одам савдосидек жирканч иллатнинг жамиятимизда мавжудлигинику тушундик аммо уни кўрсатиб тушунтиришдан бошқа муқобил йўлини тополмадингларми? Бошқа таъсирлироқ вариант йўқмиди?
Зеро, томоша қилаётган талабалар муаммони тушунишдан кўра рақсни кўриб 'кайф' қилаётгани уларнинг 'увиллавораётганидан' билиниб турибдику.
Мабодо жинсий зўравонлик ёки секс саноати каби иллатларни ҳам тушунтириш учун уни саҳнада кўрсатиб берасизларми?'', - дея ёзади у.
7657views0replies
0

Комментарии