Поиск
RUUZ

Реклама

Huawei 108 Мп камерали HUAWEI nova 9 SE смартфони чиқишини эълон қилади

Huawei кучли камера тизимига эга енгил смартфон – HUAWEI nova 9 SE тез орада Ўзбекистон бозорига кириб келиши ҳақида маълум қилди.

89views0replies
0

Инновацион функциялар ва илғор дизайн элементларига эга гаджет маҳаллий фойдаланувчиларга совға сифатида Huawei Band 6 ақлли билагузуги билан тақдим этилади.
2016 йилда HUAWEI nova серияси сотувга чиқарилгандан бери бренд жозибали дизайн, кучли камералар, юқори унумдорлик ва ақлли уланишга эга флагман смартфонларни ёш истеъмолчиларга таклиф қилишни мақсад қилиб қўйган.
Сунъий интеллектга эга тўрт модулли камера
HUAWEI nova 9 SE 108 мегапикселли AI Quad камера тизими билан жиҳозланган бўлиб, тизим 108 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ультракенг бурчакли объектив, 2 мегапикселли boke камераси ва 2 мегапикселли макро линзаларни ўз ичига олади. F/1.9 диафрагма асосий модули билан смартфон ҳайратланарли даражада юқори аниқликдаги суратларни олади.
Катталаштирилган сенсор ва илғор тасвирни қайта ишлаш технологияси HUAWEI nova 9 SE'га юқори аниқлик режимда тиниқ суратлар олиш имконини беради, натижада, уч марта катталаштирилса ҳам, сурат деталлари йўқотилмайди. HDR эса тасвирнинг ёруғ бўлиши ва қоронғи жойларда ҳам деталларга бой бўлишини кафолатлайди. «9 таси 1 да» пикселни бириктириш технологияси тунда ҳам аниқ, шовқинсиз тасвирларни тақдим этиш учун ўта катта 2,1 микрон пиксел ҳосил қилади.
HUAWEI nova 9 SE, шунингдек, сифатли селфи портретлар учун АAI Beauty функциясига эга кенг бурчакли камера билан жиҳозланган. Телефон портретдан ландшафт ориентациясига айлантирилганида, смартфон автоматик равишда кенг бурчак режимини ишга туширади, бу эса гуруҳ селфиларини олишни осонлаштиради.
Видео яратиш учун кўпроқ имкониятлар
HUAWEI nova 9 SE фойдаланувчиларга турли хил видеолар яратиш имконини берувчи инновацион функциялар билан жиҳозланган. Асосий камерадан олд камерага осон ўтиш орқали фойдаланувчилар ўзларининг видео ҳикояларини бир файлга муаммосиз ёзиб олишлари мумкин.
Дизайн ва дисплей
HUAWEI nova 9 SE 6,78 дюймли P3 ранглар гамутига эга дисплей билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчига бой ранг ва нозик деталли жонли кўриниш амалиётини тақдим этади. Силлиқ ёруғлик бошқаруви билан экран ёрқинлиги атроф ёритилганлик даражасига қараб динамик равишда оптималлаштирилади.
Қалинлиги бор-йўғи 7,94 мм бўлган HUAWEI nova 9 SE корпуси, ялтироқ эффект ва ўта тиниқ текстурани яратиш мақсадида, қўш плёнкали ва қопламали нанотекстура технологиясидан фойдаланган ҳолда 3D ойнадан ясалган. Қурилманинг мураккаб услуби ялтирашни қайтарувчи нозик Star Orbit Ring камера модули билан янада бойитилган.
Тезкор қувватланиш имконияти
HUAWEI nova 9 SE 4000 мА/соат сиғимли аккумулятори туфайли юқори автономликка эга. 66 Вт қувват берувчи HUAWEI SuperCharge технологияси телефонингизни атиги 15 дақиқада 60 фоизга, 36 дақиқада эса тўлиқ қувватлаб, зарядлаш вақтини минималлаштиради. TÜV Rheinland Safe Fast Charge сертификати эса қурилманинг тез ва хавфсиз зарядланишини таъминлайди.
Фойдаланиш қулайлиги ва узоқ иш вақти
HUAWEI nova 9 SE кучли совитиш тизими – кўп қатламли архитектурадаги графенли иссиқликни тарқатиш тизимига эга бўлиб, бу ҳаддан ташқари қизиб кетган ҳудудларни аниқлаш ва тез совитиш имконини беради. Натижада, қурилма бор имкониятини ишга солган ҳолда ишлай олади ва ҳатто видео стриминг вақтида ҳам қизиб кетмайди.
Смартфон шунингдек, Huawei компаниясининг саноатда етакчи бўлган 10 нуқтали multi-touch технологияси, тезкор респонсивлик учун эса 8х ультра юқори аниқликдаги сенсор билан жиҳозланган.
HUAWEI Consumer Business Group ҳақида:
HUAWEI маҳсулотлари ва хизматлари 170 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд ва улардан дунё аҳолисининг учдан бир қисми фойдаланади. Компания АҚШ, Германия, Швеция, Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби мамлакатларда 14 та тадқиқот ва ишланма марказларини очган. HUAWEI Consumer BG смартфонлар, ноутбуклар ва планшетлар, тақиладиган қурилмалар, кенг полосали мобиль қурилмалар, уй ечимлари ва булутли хизматларни ишлаб чиқадиган ва ишлаб чиқарадиган учта HUAWEI бизнес бўлинмаларидан биридир. HUAWEI глобал тармоғининг афзалликлари, бутун дунё бўйлаб операциялар ҳажми ва ривожланган ҳамкорлар тармоғи телекоммуникация соҳасидаги 30 йиллик тажриба асосида қурилган.
Реклама ҳуқуқлари асосида
89views0replies
0

Комментарии