“Тошкент" халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги Fast Track хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Fast Track хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус "коридор" бўйлаб "стерил" зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.
Fast Track хизматининг нархи 170 000 сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун “Оилавий" пакети мавжуд.
Қайд этилишича, миллий валютада нақд пулда ёки Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқалар орқали банк ўтказмаси орқали тўлаш имконияти ҳам мавжуд.
Шунингдек, Тошкент аэропортидан учаётган йўловчилар Fast Track хизмати билан бир қаторда жўнаб кетиш терминалининг стерил ҳудудида жойлашган Anor бизнес комфорт залида кутиш хизматини ҳам харид қилишлари мумкин.