Аввалроқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида аёл эри дўппослаганини маълум қилиб, бунга чора кўрилмаётганини бўйича мурожаат билан чиққанди. Бу ҳақда Nemolchi.uz Telegram-каналида маълум қилинди.
Аёлнинг таъкидлашича, 22 май куни эри аёлнинг уйига фарзандини олиб кетиш учун келган. У кўча совуқ бўлгани сабаб қизнинг кийимларини ҳам бериш учун уйга кирганида эр уни дўппослаган.
“Эшикни ёпиб туринг, шамол киряпти, десам, қўлимдан болани юлиб олиб, сочимдан тортиб, эшикка урди. Мен мувозанатни йўқотдим, онам бақириб, бас қилишни сўрарди. Мени яна урди ва подъездга олиб чиқди. Кейин мени итарди, мен зинадан чиқиш йўлагига йиқилдим. Бола унинг қўлида эди, у барчасини кўрди! Мен зўрға ўрнимдан турдим, у эса мени яна подъезд эшигига урди. Қаттиқ жисмга урилганим эсимда, ёрдам сўраётган онам эсимда, воқеани жим кузатаётган қўшнилар эсимда ва даҳшат тўла болажонимнинг кўзлари эсимда", - дея ёзилади хабарда.
Маълум қилинишича, хотинини калтаклаган 1991 йилда туғилган Т.Б.га нисбатан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “Қасддан баданга енгил шикаст етказиш” билан жиноят иши қўзғатилган.