Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатди

Ҳайдовчи автомобилни меъёрий ҳужжатларсиз бошқарган.

274views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер ишлатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 20 май куни Жомбой тумани Галакапа кўчасида хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙПХБ 1-отряди инспектори М.Атабаев томонидан шу кўчада ҳаракатланиб келаётган Spark автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи Л.А. машинани меъёрий ҳужжатларсиз бошқариб, йўл ҳаракати қоидасининг тегишли бандини бузиб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, инспектор машинасини вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйишини айтганида, ҳайдовчи унга қаршилик қилиб, ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, инспектордан эвакуатор чақиришини сўраган.
Инспектор ҳайдовчини агарда унинг қонуний талабларига бўйсунмаса, электрошокер қурилмасини қўллаши бўйича огоҳлантирган ҳамда машина эвакуатор ёрдамида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
274views0replies
0

Комментарии