Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ўқувчи қиз дарс пайти деразадан ўзини ташлади

8-синф ўқувчиси ўқитувчи унга уйга кетишига рухсат бермагани учун деразадан сакради.

1018views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада мактаб ўқувчиси ўзини деразадан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни Қўштепа туманидаги 22-мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида содир бўлган.
8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Аммо, ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган.
Бироқ, ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган. Шундан сўнг, ўқитувчи уни қайта синф хонасига олиб кириб, танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.
Қайд этилишича, ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
1018views0replies
0

Комментарии