Поиск
RUUZ

Общество

Газ ва "свет" учун тўлов нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Молия вазирлиги тегишли қарор лойиҳаси мухокамага қўйилишини маълум қилди.

317views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши бўйича хабарлар тарқалмоқда.
Молия вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Муносабатда келтирилишича, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.uz'га жойлаштирилади.
"Барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади", - дейилади муносабатда.
 
 
317views0replies
0

Комментарии