Поиск
RUUZ

Происшествия

Икки йил ичида 366 нафар фуқаро из газидан заҳарланиб, вафот этди

Мазкур вақт давомида шунингдек, ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолатда 307 нафар шахс турли даражада жароҳатланган.

61views0replies
0

UzNews.uz

2020 йилдан 2022 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилинди.
2020 ва 2021 йилларда ҳамда 2022 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мамлакатда 8 миллиондан ортиқ хонадонларда иситиш тизимлари, дудбуронлар кўрикдан ўтказилган ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилган.
Сенаторлар қайд этишича, ўтказилаётган профилактик тадбирлар етарли даражада ўз самарасини бермаган. Оқибатда 2020 йилдан 2022 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 нафар шахс турли даражада жароҳатланган.
Миллий қонунчиликда ис гази чиқиши, уни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш, аҳолини муҳофаза қилиш, хусусан, заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги муносабатларни ўзида ифода этувчи яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги ҳам тармоқда ижобий ўзгариш бўлмаётганлигига бир сабаб сифатида айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, ис газининг чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар асосан кўп квартирали уйларда юзага келмоқда.
61views0replies
0

Комментарии