Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 2000 туп гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахслар ушланди

Улар цемент сақлаш омборхонасига марихуана экиб, парваришлаб келишаётган бўлган. Ходимлар текширувга келганида омборга ўт қўйишган.

149views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Пастарғом тумани Жума шаҳрида цемент сақлаш омборхонасидаги тахминан 4 сотих ер майдонида яширин равишда 2000 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Шунга асосан ДХХ, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳақиқатда омборхонада гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётгани аниқлганган.
Қайд этилишича, ўсимликни 46 ёшли фуқаро эккан. Уни 38 ва 30 ёшли йигитлар парвариш қилиб келаётган бўлган. Аммо, ходимлар текширувга келишганида икки шахс омборхонага ўт қўйиб юборган. Натижада, 2000 туп марихуанадан 1400 тупга яқини ёниб кетган.
Тадбир давомида 610 туп марихуана ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан 3 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинган.
149views0replies
0

Комментарии