• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 мая 2022

Сирдарёда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Lacetti ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ қурбонлари орасида 6 ва 3 ёшли йўловчилар ҳам бўлган. Яна бир киши шифохонага олиб кетилган.

23 мая 2022
732
0

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2022 йил 23 май куни соат 12:45 ларда Сирдарё вилояти Ховос туманидаги йўлда 1988 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti ҳамда1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, Lacetti ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган 1995 йилда туғилган А.А.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчилар — 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А.лар ҳамда Nexia ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, Nexia’да бўлган 1992 йилда туғилган Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23 мая 2022
732
0