Поиск
RUUZ

Происшествия

Чирчиқда икки 8-синф ўқувчилари отаси тенги эркакни юзига тепиб, қийноққа солишди

Йигитларнинг бир нафар шериги ҳолатни видеога олиб, интернетга тарқатган. ИИББ ҳолат юзаси дан текширув ҳаракатларини бошлади.

718views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чирчиқда бир нечта ёш йигитлар катта ёшли эркакни ҳақоратлаб, уришгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолат 2022 йил 21 май куни соат 17:30 ларда содир бўлган. Вояга етмаган, 8-синф ўқувчилари 2007 йилда туғилган Н.Л ва Э.А. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия ҳудудида Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 58 ёшли Р.А. ни ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир етишган.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан ўрганилган. Жараёнда иштирок етган вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари шаҳар ИИБга таклиф қилинди.
Ўз навбатида 2008 йилда туғилган А.Н. мазкур жараённи видео тасвирга олган. Кейинчалик видеолавҳани ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
718views0replies
0

Комментарии